"Бёрнли" ҳужумчиси: "Олд Траффорд" ортиқ қўрқинчли эмас

"Бёрнли" ҳужумчиси Крис Вуд кеча АПЛнинг 24-турида сафарда "Манчестер Юнайтед" (2:0) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Олд Траффорд” ортиқ қўрқинчли эмас. Биз бу ерга курашиш ҳамда бор кучимизни ишга солиш учун келгандик ва биз буни уддалай олдик”, - дейди Вуд.

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли Вуд кечаги учрашувда МЮ дарвозасига 1 та гол уриш билан бирга жамоасининг 1 та голига ассистентлик ҳам қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!