
CAFA мусобақасини Эронга қарши ўйин билан бошлаймиз
Яна бир ҳафтадан сўнг, Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида аёллар футзали бўйича Марказий Осиё футбол ассоциациялари — CAFA турнири старт олади.
Унда Эрон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси ва Туркманистон аёллар футзал терма жамоалари ўзаро куч синашади.
Ушбу мусобақага қуръа ташланди ва Фарруҳ Зокиров бошчилигидаги терма жамоамиз турнирни Эронга қарши ўйин билан бошлайдиган бўлди.
Қуръа натижаларига кўра, ҳамюртларимиз учрашувлари тақвими қуйидагича кўриниш олди:
9 февраль, якшанба
Туркманистон - Қирғиз Республикаси
Ўзбекистон – Эрон
10 февраль, душанба
Туркманистон – Ўзбекистон
Қирғиз Республикаси - Тожикистон
12 февраль, чоршанба
Эрон - Қирғиз Республикаси
Тожикистон - Туркманистон
14 февраль, жума
Эрон - Туркманистон
Ўзбекистон – Тожикистон
16 февраль, якшанба
Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон
Тожикистон - Эрон
Тўртинчи маротаба ташкил этилаётган мазкур мусобақага 2022, 2024 йиллари Тожикистон, 2023 йилда эса Ўзбекистон мезбонлик қилган. Эрон барча мавсумларнинг ғолиби ҳисобланса, ҳамюртларимиз учаласида ҳам кумуш медалларни қўлга киритишган. Қирғиз Республикаси вакиллари икки маротаба, тожикистонликлар эса бир марта бронза медали билан тақдирланган.
Фикрлар