CAFA U-15 Boys Tournament: Ўзбекистон ўсмирлар термаси қаторасига учинчи ўйинда ғалаба қозонди

 

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Марказий Осиё футбол ассоциациясининг CAFA U-15 Boys Tournament халқаро турнирининг 3-тур учрашувлари ўз якунига етди.

Ушбу турнинг илк ўйинида Туркманистон ўсмирлар термаси қирғизистонлик тенгдошлари билан куч синашиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва дастлабки 3 очкога эга бўлди.

Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-15 термаси 3-турда мусобақа мезбони Тожикистон ўсмирлари билан баҳслашди ва 2:1 ҳисобида зафар қучди. Афғонистон U-15 термаси ушбу турда дам олди.

Ўтказилган 3 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган Ўзбекистон ўсмирлар термаси 9 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

CAFA U-15 Boys Tournament
Тожикистон, Душанбе
5 июль, чоршанба

Тожикистон U-15 – Ўзбекистон U-15 — 1:2

Голлар: Алишер Раҳимов (70) – Бўронбек Мирзасалимов (60, 69)

Огоҳлантиришлар: Зуҳриддин Фузайлов (9) – Фозилжон Пиримқулов (36), Саидумархон Содиқов (82), Диёр Холматов (86)

Тожикистон U-15: Муҳаммадзафар Қурбонов, Ғаффор Меҳрибони, Алинур Ниёзбеков, Шамсиддин Фирузжони, Зуҳриддин Фузайлов, Файзиддин Назаров (Довуд Ҳакимов, 67), Шерзод Дадабоев, Меҳроб Шоев (Муҳаммаджон Ризомов, 46), Жамшид Сатторов (Жамшид Оқилов, 67), Алишер Раҳимов, Муҳаммадали Маҳмудов (Умиджон Рамазонов, 57).

Ўзбекистон U-15:  Сарвар Йўлдошев, Алибек Давронов, Фозилжон Пиримқулов (Саидумархон Содиқов, 39 – Абдужаббор Зуҳриддинов, 86), Абдумутал Ражаббоев, Бектемир Абдуманнонов, Султонбек Некбоев, Жалолиддин Содиқов (Ҳусаин Норчаев, 16 – Жасурбек Қаҳҳоржонов, 90+2), Жавоҳир Абдуалимов, Диёр Холматов, Бўронбек Мирзасалимов, Икром Эркинов.

Бугун барча жамоалар дам олади ва 7–8 июль кунлари сўнгги ўйинлар бўлиб ўтади.

7 июль, жума

18:00  Афғонистон U-15 – Туркманистон U-15
21:00  Тожикистон U-15 – Қирғизистон U-15

8 июль, шанба

18:00  Ўзбекистон U-15 – Афғонистон U-15
21:00  Туркманистон U-15 – Тожикистон U-15

Жамоа

Ў

Ғ

Д

М

Т/Н

О

1

ЎЗБЕКИСТОН

3

3

0

0

10-4

9

2

Афғонистон

2

2

0

0

6-2

6

3

Туркманистон

2

1

0

1

5-6

3

4

Тожикистон

2

0

0

2

2-5

0

5

Қирғизистон

3

0

0

3

2-8

0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!