CAFA U-16 championship. Тожикистон ва Афғонистон терма жамоалари Тошкентга етиб келишди (ФОТО)
Ads

Хабарингиз бор Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице Президенти ва Марказий Осиё футбол ассоциацияси Президенти Умид Аҳмаджонов ташаббуси билан жорий йилнинг 3-10 июль кунлари Тошкент тарихда илк бор минтақа чемпионатига мезбонлик қилади.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон, Тожикистон, Афғонистон ва Қирғизистоннинг 16 ёшгача бўлган терма жамоалари иштирок этишади.

УФА расмий сайти тарқатган хабарга кўра бундан бироз аввал Афғонистон ва Тожикистон терма жамоалари делегацияси пойтахтимизга етиб келишди. Уларни Тошкент халқаро аэропортида ЎФА мутасаддилари ва мухлислар кутиб олишди. Футболчилар ўзларига ажратилган меҳмонхоналарга жойлашишди.

Таъкидлаш керакки, “CAFA U-16 championship” мусобақаси учрашувлари пойтахтимиздаги "Миллий" ва "Локомотив" стадионларида бўлиб ўтади.

05.07.2018 17:00 Афғонистон – Ўзбекистон (“Миллий” стадиони)

05.07.2018 20:00 Қирғизистон – Тожикистон (“Миллий” стадиони)

07.07.2018 17:00 Ўзбекистон – Қирғизистон (“Миллий” стадиони)

07.07.2018 20:00 Тожикистон – Афғонистон (“Миллий” стадиони)

09.07.2018 16:45 Тожикистон – Ўзбекистон (“Локомотив” стадиони)

09.07.2018 20:30 Афғонистон - Қирғизистон (“Локомотив” стадиони)

Минбар

Барча блоглар