"Челси" - "Саутгемптон": Матнли трансляция

Англия Премьер-лигаси 5-туридан ўрин олган "Челси" - "Саутгемптон" учрашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляция тарзида кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларидан ўз вақтида бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Вестергор Уолкоттнинг зарбаси йўлини дарвозага буриб юборди.

  • 90+'

    Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Вернер ўрнига Абрахам майдонга тушди.

  • 87'

    Пулишич ўз ўрнини Жеймсга бўшатиб берди.

  • 86'

    Адамс ва Ромеу ўрнига Диалло ва Лонг майдонга туширилди.

  • 84'

    Ромеу Кантега нисбатан ишлатган қўполлиги учун сариқ карточка билан жазоланди.

  • 81'

    Ингзнинг зарбасини Кепа қайтарди. Яқин бурчакни испан посбони яхши ёпа олди.

  • 78'

    Чей Адамснинг зарбаси ноаниқ кетди. Анча хавфли зарба. Уолкотт шеригига ўз вақтида тўпни етказиб берганини ҳам эътироф этишимиз зарур. 

  • 77'

    Редмонд ўрнига Телла майдонга тушди.

  • 76'

    Зиеш навбатдаги бурчак зарбасини аниқ амалга ошира олди. Хаверцнинг бош билан берган зарбасига эса аниқлик етишмади.

  • 76'

    Зиешнинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 72'

    Зиеш Маунт ўрнига майдонга тушди.

  • 69'

    Бурчак зарбаси "Саутгемптон"га наф келтирмади.

  • 65'

    Тўп майдон марказида бўлиб турибди. Хавфли вазиятлар содир этилмаяпти.

  • 62'

    "Челси" тўп билан. "Саутгемптон" босим уюштиряпти.

  • 59'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Вернернинг узатмасидан сўнг, Хаверц ҳисобни яна жамоаси фойдасига оғдирмоқда.

  • 57'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Зума ва Кепанинг қўпол хатосидан сўнг, "Саутгемптон" футболчилари ҳисобни тенглаштирди. 

  • 54'

    Ингснинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди. Аммо анча яхши ўйланган, кучли зарба гувоҳига айландик. 

  • 52'

    "Челси" шошилмаяпти. "Саутгемптон" ҳам ўз навбатида босим уюштирмаяпти.

  • 49'

    Уорд-Проузнинг жаримадан узатган тўпини жамоадошлари дарвозага йўналтириб юбора олмади.

  • 49'

    Чилуэлл сариқ карточка олмоқда.

  • 48'

    Ингз тўпни ўзига бўйсундира олмади. Ҳужум тўхтатилди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ингз марказдан узатилган тўпни ажойиб тарзда дарвозага жойлади. Кепани усталик билан алдаб ўтиб, бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

  • 39'

    Вернернинг зарбаси анча ноаниқ кетди.

  • 32'

    "Челси" тўлиқ устунлик қилмоқда.

  • 29'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Вернер дубль қайд этмоқда. "Саутгемптон" ҳимоячилари ва дарвозабон шармандаларча ортда қолдирилди.

  • 26'

    "Саутгемптон" жарима майдони ичида пала-партишлик. "Челси" футболчиларининг кетма-кет зарбалари ҳимоядагиларга тегиб қайтди.

  • 25'

    Аспиликуэта ҳужумда фол ишлатди.

  • 20'

    "Челси"нинг бурчак узатмаси ўхшамади.

  • 19'

    Пулишичнинг зарбасини яна ҳимоячилар блоклай олди.

  • 16'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Вернер бир ўзи "Саутгемптон" ҳимоясини парчалаб ташлади.

  • 14'

    Вернерниг голи офсайд сабаб бекор қилинди.

  • 12'

    Кантенинг ноаниқ узатмаси сабаб "Челси" ҳужуми барбод бўлди.

  • 8'

    Адамснинг зарбасини Кепа ажойиб тарзда қайтариб юборди. Яхши сейв.

  • 8'

    Вернернинг узатмаси борган жойда шерикларидан ҳеч ким йўқ эди. Агар у дарвозага зарба йўллашни мақсад қилмаган бўлса...

  • 6'

    Пулишичнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди. Чилуэллдан яхши узатма.

  • 5'

    Ингзнинг зарба йўллашига ҳимоячилар йўл қўймади.

  • 3'

    Дастлабки хавфли ҳужум "Челси"да. Дарвозабон иккита сейв намойиш этишга мажбур бўлди. Чилуэлл ва Хаверцнинг зарбалари бартараф этилди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. АПЛ доирасидаги "Челси" - "Саутгемптон" учрашуви бошланмоқда. Ушбу беллашувни матнли тарзда Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!