“Челси” Фабрегасни ёзда “Гуанжоу Эвергранд”га сотади

CHERY AUTO

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас фаолиятини Хитой чемпионатида, аниқроғи, “Гуанжоу Эвергранд” жамоасида давом эттириши мумкин.

Tecno

Sportsmail нашрининг ёзишича, бу трансфер ёзда амалга оширилиши мумкин. Боиси, “аристократлар” қишда испаниялик футболчини сотишни режалаштиришмаяпти. Фабрегас учун асосий номзод сифатида Луис Фелипе Сколари бошқарувидаги “Гуанжоу Эвергранд” клуби кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Сеск ва Сколари ўз вақтида “Челси”да бирга фаолият олиб боришган. Айтиш керакки, лондонликлар уни 48 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию