“Челси” 12 та ўйинда 9 та гол урган ҳужумчига харидор

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, “Челси” скаутлари жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтира оладиган форвард топди.

“Аристократлар” Португалия чемпионатида ўйнаётган швециялик ҳужумчи Виктор Дьёкерешни трансфер қилмоқчи.

25 ёшли тўпурар “Спортинг” таркибида 12 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига тўққизта тўп киритди ва жамоадошларига учта голли пас узатди.

Романо лондонлик скаутлар ҳужумчининг ўйинини синчковлик билан ўрганиб чиқаётгани ва бу трансфер келаси йил ёзда амалга оширилиши режалаштирилганини таъкидлади.

Виктор Дьёкереш Англия футболини яхши билади. У фаолияти давомида “Суонси Сити” ва “Ковентри Сити” каби жамоалар ўарафини ҳимоя қилган.

Бу ўйинчи Кулусевки, Исаак ва Клаэссон билан бирга Швеция терма жамоасининг асосий ҳужумчиларидан ҳисобаланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!