"Челси" 18 ёшли футболчи билан шартнома имзолади

"Челси" 18 ёшли футболчи билан шартнома имзолади. Трево Чалоба Англия (U-19) терма жамоасида тўп тепади ва ушбу шартнома 3,5 йилга имзоланди.

Жорий мавсумда Чалоба “Челси”нинг дубль ҳамда U-19 жамоасида фаолият олиб борган. U-19 жамоасида у UEFA Ёшлар лигасида келаси ҳафта “Реал Мадрид”га қарши майдонга тушади. Эслатиб ўтамиз, Трево АПЛ доирасида “Манчестер Сити”га қарши учрашувда (0:1) қайдномага киритилганди, бироқ майдонга тушмаганди.

18 ёшли футболчи ушбу вазият ҳақида ўз фикрини билдирди:

- “Аристократлар” каби гранд жамоанинг қизиқиш доирасида эканлигим ва шартнома имзолаганим, менинг ҳаракатларим ҳамда меҳнат севарлигимдан далолат беради. Хозирда, менинг олдимда янада кўпроқ меҳнат қилиш, ривожланиш ва бор эътиборимни бўлажак учрашувларга қаратиш турибти.

Азар, Рюдигер, каби футболчилар билан машғулотлар ўтқазиш менга ёқади. Хабарингиз бор, бу футболчилар майдонда мен билан бир чизиқда ўйнашади, шу боис улардан кўп нарсани ўрганишим мумкин. Шуни айтишим керакки, мен тажриба ва янги маълумотларни ўрганишга тайёрман.

“Ман.Сити”га қарши учрашувнинг қайдномасига киритилиш ҳам мени қувонтирди. “Этиҳад”да бундай мухлислар ўртасида бўлиш ҳам мени жуда завқлантирди. Бундай майдонларда ҳар ҳафта бўлиш мени бахтиёр этади, - дея Чалобанинг сўзларидан иқтибос келтиради “Чесли” расмий веб-сайти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!