"Челси" АПЛнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирини харид қилмоқчи!

"Челси" "Лестер" ҳимоячиси Чаглар Сеюнжуни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "Fichajes" нашри ёзмоқда. 

Манбанинг хабарига кўра, "арристократлар" жамоани тарк этиши кутилаётган Антонио Рюдигер ўрнини туркиялик футболчи билан тўлдирмоқчи. "Transfermarkt" портали Чагларни 45 миллион еврога баҳоламоқда. 

Аввалроқ, фулбекка "Реал" ва "Манчестер Юнайтед" клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлгнади. Рюдигер лондонликлар билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!