Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Квадво Асамоа "Челси"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” ёзда туринликлар илан шартномаси якунига етадиган ва эркин агентга айланадиган 29 ёшли ганалик футболчини текинга ўз сафига қўшиб олишмоқчи.

Таъкидлаш лозимки, “кекса синьора” Асамоа билан 2021 йилга қадар шартномани узайтиришга қарши эмас, бироқ тажрибали ҳимоячига "Челси"дан ташқари шунингдек "Интер", "Наполи" ва "Галатасарой" каби жамоалар ҳам жиддий қизиқиш билдиришмоқда.