“Челси” асосий юлдузига нарх қўйди. Уни январда сотиб юбормоқчи

“Челси” раҳбарияти клуб тарбияланувчилари орасида энг иқтидорлиларилан ҳисобланган Конор Галлахерни сотиб юборишга тайёр.

The Athletic нашрининг маълум қилишича, “аристократлар” 23 ёшли ярим ҳимоячини 50 миллион фунтга қўйиб юборади.

Галлахерга Англия Премьер-лигасининг ўзидан бир неча таклифлар бор. Хусусан, “Тоттенхэм” бу футболчини қўлга киритишга ҳаракат қиляпти.

Конорнинг “Челси” билан ҳамкорлиги 2025 йилнинг ёзигача давом этиши белгиланган. Бироқ уни узайтириш бўйича музокаралар ўтказилгани йўқ.

Галлахернинг ўзи фаолиятини “Челси”да давом эттиришни исттаяпти. Лекин раҳбариятнинг режаси бошқа.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!