"Челси" "Асренал" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда
Ушбу ёзда таркибини ўзгартириб юборган "Челси" ҳужумчи сотиб олишни истамоқда. Сабаби, клубга келган Нкунку жароҳат олган ва бир неча ойни ўтказиб юборади. "Аристократлар" бир қанча вариантларни кўри чиқмоқда. Улар орасида "Арсенал" вакили Флориан Балогун ҳам бор.
"Sky Sports" хабар беришича, ҳужумчи ва "Челси" ўртасида тез орада музокаралар бошланади. Унга "Монако"дан ҳам қизиқишлар мавжуд, лекин Франция клуби "Арсенал" билан келиша олмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Балогун ўтган мавсумни "Реймс" жамоасида ижарада ўтказиб, 39 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол уришга муваффақ бўлган.
Фикрлар