"Челси" "Барса" кўзлаган 18 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олди

"Челси" клуби "Астон Вилла"дан Карни Чуквемекани сотиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Лондонликлар 18 ёшли иқтидор эгаси билан 6 йиллик шартнома имзолаган. Трансфер нархи 15 миллион фунт стерлинг ва бонуслардан иборат экани айтилган.

Аввалроқ, Карнига "Барселона" клуби ҳам жиддий қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ Чуквемека АПЛда қолишга қарор қилди ва "Челси"ни танлади. 

Маълумот ўрнида, ярим ҳимоячи ўтган мавсум "Астон Вилла" сафида АПЛнинг 12 ўйинида битта ассист муаллифига айланган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!