“Челси” бир дақиқа ҳам ўйнамаган футболчини 90 миллион фунтга олмоқчи

“Челси” раҳбарияти ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Антонио Рюдигер ўрнига “Лестер” ҳимоячиси Уэсли Фофанани олмоқчи экани ҳақидаги хабар лондонлик мухлисларнинг ғазабини қўзитди.

Маълумотларга қараганда, “аристократлар” учун бу марказий ҳимоячи 90 миллион фунтга тушади. Қизиғи шундаки, Фофана жорий мавсумда жароҳати туфайли бирор дақиқа ўйнагани йўқ. Фанатларни айнан мана шу жиҳат норози қилмоқда.

Клуб бирорта учрашувда майдонга тушмаган ўйинчига қандай қилиб жуда катта пул сарфлаши мумкин?

Уэсли Фофана мавсум бошланиши олдидан “Вильярреал”га қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувда жиддий шикастланган эди. Истеъдодли футболчи янги йилгача майдонга туша олмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!