“Челси” бир жамоадан 170 миллион еврога икки футболчини олади

“Челси” катта харажатлар жамоага фойда келтирмаслигини билса-да, янги трансферлар учун пул сарфлашни давом эттирмоқда.

The Evening Standard нашрига кўра, “аристократлар” Португалия чемпионати вакили “Спортинг” билан боғланиб, ҳимоячи Усмон Диоманде ва ҳужумчи Виктор Дьокерешни трансфер қилишни сўраган.

Лондонликлар ҳар икки ўйинчи учун португалияликларга 170 миллион евро тўламоқчи.

Ивуарлик Диоманде жорий мавсумда миллий чемпионатда 14 та учрашувда қатнашиб, битт грл урди. Швециялик Дьокереш эса, 13 та ўйинда рақиблар дарвозасини ўн маротаба ишғол қилиб, жамоасининг мусобақа жадвалида биринчи ўринда боришини таъминлаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!