“Челси” бир уринишда уч футболчидан қутилмоқчи
Англиядаги манбаларнинг хабар беришича, “Челси” бир йўла уч футболчидан қутилишга қарор қилган. Лондонликллар Марк Гиу ва Аксель Дисасини сотишдан 25 миллион фунт, Николас Жексон трансферидан эса камида 65 миллион фунт ишлаб топишни режалаштирмоқда.
Бу рақамлар анча катта кўринса-да, Лондон клуби раҳбариятининг мақсади айнан шундай. “Аристократлар” бу ёзда яна бир ёки икки нафар юқори савияли футболчини сотиб олиш учун катта маблағ сарфлашни режалаштирмоқда.
Учала футболчи ҳам бу ёзда “Стэмфорд Бриж”ни тарк этиши мумкин. Чунки Хаби Алонсо уларни асосий жамоа режаларига киритмагани айтилмоқда. Улар орасида фақат Николас Жексоннинг асосий таркибда ўзини кўрсатиш имконияти сақланиб қолиши мумкин.
Жексон учун 65 миллион фунт катта сумма бўлиб кўринса-да, у аввалги мавсумларда Англия Премьер-лигасида жами 24 та гол ургани сабабли клуб бу нархни олишга ҳаракат қилади.
Марк Гиунинг Испанияга қайтиши эҳтимоли юқори. Аввалига у Ла Лиганинг бирор клубига ижарага берилиши мумкин.
Аксель Дисасига Чемпионшипда ўйнайдиган “Вест Хэм” қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, Италиянинг “Рома” клуби ҳам марказий ҳимоячига даъвогар бўлиб турибди ва бу вариант футболчининг ўзи учун мақбулроқ бўлиши мумкин.

Фикрлар