“Челси”: Биринчи бўлиб “Реал” футболчисини оламиз!

“Челси” қишки трансферлар вақтида бирорта кўзга кўринадиган харидни амалга оширмади. Мавсум охирига бориб, “аристократлар” ҳимоясида муаммо вужудга келиши кутилмоқда.

Чунки асосий тўрт ҳимоячидан учтаси – Антонио Рюдигер, Сесар Аспиликуэта ва Андреас Кристенсен янги битим бўйича таклифларни қабул қилмоқчи эмас.

Шу боис, клуб раҳбарияти ёздаги харидларни ҳимоячидан бошлайди. Бош мураббий Томас Тухель биринчи навбатда “Реал” вакили Эдер Милитаони трансфер қилмоқчи.

“Сан-Паулу” тарбияланувчиси бўлган бразилиялик футболчи 2018 йилдан бери Европада тўп тепмоқда. У “Порту”га келганидан бир йил ўтиб, 50 миллион еврога “Реал”га трансфер қилинган эди.

Агар “Челси” бу ҳимоячини олишни истаса, 60 миллион евро атрофида харажат қилишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!