“Челси” бош мураббий бўйича якуний қарорини айтди
Томас Тухель ўрнига Грэм Поттер бош мураббийликка тайинланганидан кейин “Челси”нинг ишлари орқа кета бошлади.
“Аристократлар” катта эҳтимол билан, жорий мавсумда кучли тўртликка кира олмайди ва Чемпионлар лигаси йўлланмасисиз қолади.
Guardian нашрининг аниқлашича, клуб хўжайини Тодд Бёли тажрибали мутахассисдан дарров натижа талаб қилмайдиган бўлди. Бу йил Грэм Поттер жамоани ўзига мослаштиради ва келаси мавсумга жиддий тайёргарлик кўради.
Тодд Бёли Грэм Поттерни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда. Январь ойининг ўзида клуб 300 миллион евродан зиёд харажат қилиб, бир неча юқори савияли ўйинчиларни трансфер қилди.
Фикрлар