"Челси" бош мураббийи: "Жамоамнинг ўйинидан мамнунман"

Энцо Мареска Англия Лига кубогида "Барроу"га қарши ўйиндан ўз фикрларини билдириб ўтди

"Ўйин ва натижадан жуда мамнунман. Биз жуда кўп ўзгаришлар қилдик. Лекин ғояларимиз ўзгаришсиз қолди. Бу эса бизнинг мақсадларимиздан бири бўлиши керак. Яъни ким майдонга тушишидан қатъи назар, жамоанинг юзи ва обрўи доимо сақланиб қолсин.

Бизда лигадаги энг ёш таркиб бор. Лекин ўйин олдидан мен футболчилардан қанчалик жиддий мақсадда эканимизни кўрсатишни сўрадим.

Нкунку ва Жексон ажойиб ўйнашмоқда. Нафақат гол урганлари, балки тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам кўп ишлаганлари учун", - деди "Челси" бош мураббийи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Kola Liga
28/09/2024 23:03
Узларингни босиб олинглар,рус премиросида Ахмад охирги уриндаги аутсайдер каманда эканлигиниям хисобга олиб маколалар чикаринглар барака топгурлар,одам сал огирок булиши керак,Файзулаев Барсага гол ургандек хамма йокни файзулаев темаси билан тулдириб ташлаш шарт эмас,нимага биз узбекларни купчилиги бунчалик йенгилтак мактанчок халкмиз а