"Челси" бош мураббийлигига асосий номзод маълум

"Челси" Грэм Поттерни ўзаро келишув асосида истеъфога чиқарди. Айни дам клубни ёрдамчи мураббий Бруно Сальтор бошқармоқда. 

Лондон клубига келиши мумкин бўлган мутахасисслар маълум. Булар Энрике, Почеттиньо ва Нагелсьманн. Инсайдер Фабрицио Романо хабар беришича, "аристократлар"нинг янги бош мураббийлигига асосий номзод - Юлиан. Раҳбарият бир неча кун олдин 35 ёшли немис борасида ўзаро муҳокамалар қилган ва тез орада унга алоқага чиқмоқчи. 

Буни қарангки, Нагельсманн собиқ "Челси" устози Тухелни "Бавария"га келиши учун бўшатилган эди. Эндиликда у Томаснинг эски жойига бориши мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!