“Челси” бошқа бош мураббий топди
“Челси” раҳбарияти жамоани Грэм Поттерга топширганидан кейин натижалар кескин пасайиб кетди.
Ҳозирча, бош мураббийга истеъфо талаби қўйилмади. Лекин тез орада кўрсаткичлар кўтарилмаса, у жойини бўшатишига тўғри келади.
Клуб мутасаддилари вақтни бой бермаслик учун янги бош мураббий қидира бошлади.
Bild нашрининг ёзишича, “аристократлар” Грэм Поттер истеъфога чиқариладиган бўлса, унинг ўрнига Оливер Гласнерни олиб келиши мумкин. 48 ёшли австриялик мутахассис 2019 йилдан бери “Айнтрахт”ни бошқаряпти.
Гласнер унгача “Вольфсбург” жамоасида фаолият юритган.
Фикрлар