"Челси" бу футболчи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр!

Туриннинг "Ювентус" клуби ва Сербия терма жамоаси ҳужумчиси Душан Влаховичга "Челси"дан жиддий қизиқиш бўлмоқда, деб хабар бермоқда CalcioMercato.

Манба берган хабарга кўра, “аристократлар” 22 ёшли футболчи учун учун тахминан 100 миллион евро тўлашга тайёр.

Аввалроқ, Влаховичнинг хизматларига "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" клублари ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.

Влаховичнинг туринликлар билан амалдаги шартномаси эса 2026 йилнинг ёзига қадар имзоланган. Трансфермаркт портали футболчини 80 миллион еврога баҳоламоқда.

Сербиялик ҳужумчи жорий мавсум “Ювентус” сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!