"Челси" бу сафар "Реал" нишонидаги футболчига кўз тикди
"Челси" ўз таркибига яна бир футболчини қўшиб олмоқчи.
"La Repubblica" нашри тарқатган хабарга кўра, лондонликлар "Интер" вакили Дензел Дюмфрис трансферига қизиқиб қолган. Бош мураббий Грэм Поттер уни кўп жароҳат олаётган Рис Жэймснинг ўрнида ўйнатишни режа қилган. Жамоа нидерландиялик ҳимоячи учун 35 миллион евро атрофидаги маблағ таклиф этиб, рад жавобини олган.
Миланликлар Дензел трансферидан 50 миллион евродан кўпроқ пул ишлаб олмоқчи. Шу сабаб музокараларнинг олдинга силжиши қийин бўлмоқда. Унга Мадриднинг "Реал"идан ҳам қизиқиш бор. "Аристократлар" бир неча кун олдин "Арсенал" сотиб олишга уринган Михайло Мудрик трансферини эълон қилганди.
26 ёшли футболчи жорий мавсум "неррадзурри"лар либосида 23 ўйинда қатнашиб, 2 гол ва 3 ассист муаллифига айланган.
Фикрлар