“Челси” бу трансферга шошиляпти

“Челси” раҳбарияти олдиндаги трансфер бозорларида асосий нишон сифатида “Аякс” ярим ҳимоячиси Эдсон Альваресни белгилади.

“Аристократлар” бу футболчи ёрдамида майдон марказини мустаҳкамлашни режалаштирмоқда. Аслида лондонликлар Альваресни ёзда сотиб олмоқчи эди. Уларнинг 40 миллион фунтлик таклифи “Аякс” томонидан рад этилди.

Бунга амстердамликларни бир неча етакчи ўйинчиси билан хайрлашгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Мексика терма жамоасининг 24 ёшли ярим ҳимоячисини қўлга киритиш учун “Челси” мутасаддилари Альваресга январда таклиф юбормоқчи бўлаётган “Ливерпуль” билан рақобатлашишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!