“Челси” Дани Дринкуотер учун 25 млн фунт таклиф қилмоқда
Ads

 

Лондоннинг “Челси” жамоаси “Лестер” ярим ҳимоячиси Дани Дринкуотерни қўлга киритиш борасида ҳаракатларини давом эттирди.

Инглиз нашрларининг хабар беришича, лондонликлар футболчи учун 25 миллион фунт тўлашга тайёр бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Дринкуотернинг “тулкилар” билан тузган келишуви 2021 йилда якунига етади. У ўтган мавсум Англия чемпионатида 29 ўйинда майдонга тушган.