"Челси" дарвозабонига А Сериядан харидор чиқди

"Челси" дарвозабони Кепа Аррисабалага фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин.

"Calciomercato" нашрининг хабарига кўра, испаниялик посбон хизматига "Лацио" қизиқиш билдирмоқда. "Бургутлар" қишки трансфер вақтида Кепани сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олади.

"Transfermarkt" портали 27 ёшли испанни 13 миллион еврога баҳоламоқда. Лондон клуби 2018 йил уни "Атлетик"дан 80 миллион еврога сотиб олган эди. 

Жорий мавсум Аррисабалага 4та ўйинда майдонга тушиб, иккита тўп ўтказиб юборди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!