Ads

Хабарингиз бор кеча Англия кубоги чорак финал босқичи доирасидан ўрин олган “Лестер” ҳамда “Челси” жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Учрашувда  “аристократлар” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Даставвал 42-дақиқада Альваро Мората Виллианнинг узатмасидан сўнг гол киритиб, ҳисобни очди. 76-дақиқада эса Жейми Варди мувозанатни тиклади.

Асосий вақтда кучлар тенг келгач, ғолибни аниқлаш учун қўшимча бўлимларга мурожаат этилди. Экстра таймда эса заҳирадан майдонга тушган Педро гол киритиб, лондонликларни ярим финалга олиб чиқди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин: