“Челси” энг қиммат дарвозабондан воз кечди
“Челси” раҳбарияти мураббийлар штаби ишончини йўқотган Кепа Аррисабалагани ижарага қўйиб юборадиган бўлди.
Маълумотларга қараганда, “Валенсия” нафақат “Челси”даги, балки Испания терма жамоасидаги ўрнини йўқотган дарвозабонга ишонч билдиришга қарор қилган.
Испанияликлар ўз ҳамюртларини ижарага олмоқчи. Лондонликлар ҳам бунга қарши эмас. Кепанинг ўзи юртига қайтиб, яна маҳоратини кўрсата олишига ишонмоқда.
Бундан ташқари, “Валенсия”да Кепа Аррисабалагани 37 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи бўлади. Ўз даврида, “Челси” бу посбон учун 80 миллион евро сарфлаган ва бу трансфер ўзини оқламаган эди.
Фикрлар