«Челси» Эстеваони «Реал»га трансфери бўйича қарор қабул қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

TEAMtalk нашри маълумотларига кўра, Испаниянинг икки етакчи клуби – «Барселона» ва «Реал» Лондоннинг «Челси» жамоасида тўп сураётган вингер Эстеваога жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Манбаларга кўра, ҳар икки жамоа ҳам ёш бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, «Челси» раҳбарияти ҳозирча Эстеваони қўйиб юбориш ниятида эмас. Клуб ичида у катта салоҳиятга эга футболчи сифатида баҳоланаётгани айтилмоқда.

Жорий мавсумда Эстевао олти ўйинда майдонга тушди. У ҳали гол ёки голли пас билан ажралиб турмаган бўлса-да, скаутлар унинг ўйин услуби ва ривожланиш имкониятларини юқори баҳоламоқда.

Transfermarkt портали маълумотича, вингернинг бозор қиймати ҳозирча 80 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!