"Челси" етакчи ҳимоячисига янги шартнома таклиф қилади

Лондоннинг "Челси" клуби бразилиялик ҳимоячи Давид Луисни таркибда сақлаб қолмоқчи.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” тез орада 31 ёшли футболчига янги шартнома таклиф қилишади. Айтиш лозимки, Луиснинг “Челси” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

Эслатиб ўтамиз, Антонио Конте даврида захира футболчисига айланиб қолган Давид Луис “Челси”дан кетишни режалаштираётган эди. Бироқ, жамоага Маурицио Сарри келгач унинг фикри ўзгарди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!