“Челси” етакчиси машғулотларга қайтди

 

Лондоннинг “Челси” жамоаси ярим ҳимоячиси Эден Азар клуб машғулотларига қайтди, деб маълум қилмоқда Sky Sports.

Бельгиялик футболчи июнь ойида миллий терма жамоаси сафида жароҳат олиб сафдан чиққанди. Кеча Азар жамоанинг умумий машғулотларига қайтди.

Маълумот учун, “Челси” АПЛ 2-тури доирасида “Тоттенхэм”га қарши баҳс олиб боради. “Уэмбли”дан ўтадиган беллашувда Азарнинг тушиши кутилмоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!