“Челси“ франциялик футболчини харид қилмоқчи

“Челси“ ёзги трансферлар ойнасида бор эътиборини “Севилья“ вакили Жюль Кундени сотиб олишга қаратади. Жамоа раҳбарияти янги мавсум олдидан марказий ҳимоячи харид қилишни режалаштирган.

“Севилья“ футболчиси учун 65-70 миллион евро сўраши кутиляпти. Шунга қарамай, Лондон клуби франциялик ҳимоячини арзонроқ сумма эвазига қўлга киритишни хоҳламоқда.

“Transfermarkt“ порталида 23 ёшли истеъдод соҳибининг баҳоси 60 миллион евро этиб белгиланган.

Маълумот ўрнида, Жюль Кунде ушбу мавсум Ла Лиганинг 19 ўйинида битта ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!