“Челси” футболчилари клубга ишонмай қўйди

“Челси” ўйинчилари орасида клубга ва раҳбариятга нисбатан ишончсизлик ва норозилик кайфияти кучайиб бормоқда.

Айниқса, клубда тарбияланган ўйинчилар хўжайинлар бир кун келиб, Конор Галлахер, Иан Маатсен, Омари Хатчинсон, Левис Холл сингари ўзини кўрсатишга имконият бермасдан, сотиб юборишидан хавотирга тушиб қолган.

Журналист Сами Мокбель таъкидлаганидек, ўйинчилар ўзларини клуб тизимида даромад келтирадиган ва янги ўйинчиларни олиш йўлида қурбон қилинадиган оддий восита сифатида ҳис қилмоқда.

"Аристократлар" трансфер бозорида энг фаол клубга айланиб бўлган. Клуб ёзги трансферлар вақтида жами 41 та кириш-чиқиш трансферларини расмийлаштирди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!