"Астон Вилла" жамоаси янги футболчисини расман таништирди.

"Вилла парк эгалари" "Челси" ярим ҳимоячиси Росс Барклини бир мавсумга ижарага олди. Англиялик хавбек ўтган мавсум "аристократлар" сафида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол уришга эришган.

Баркли фаолияти давомида Англиянинг "Эвертон", "Шеффилд Уэнсдей", "Лидс Юнайтед" каби клубларида ҳам тўп тепган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)