"Челси" футболчиси мавсумни "Наполи"да ўтказади

"Челси" ҳимоячиси Тьемуэ Бакайоко жорий мавсумни "Наполи"да ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда журналист Низаар Кинселла хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, А Серия гранди 26 ёшли футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага олган. Бунинг учун “Наполи” “Челси”га 5 млн евро тўлайди.

Бакайоко ўтган мавсумнинг биринчи қисмини "Милан"да, иккинчи қисмини эса "Монако"да ижарада ўтказган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!