“Челси” футболчиси пули йўқ жамоани қутқариши керак

Англия премьер-лигасида қолиш учун курашаётган “Лидс” таркибини “Челси”га керак бўлмай қолган Росс Баркли эвазига кучайтирмоқчи.

Маълумотларга қараганда, бош мураббий Марсело Бьелса клуб спорт директоридан “Челси”ни Росс Барклини мавсум охиригача ижарага беришга кўндиришни тайинлади.

Маълумки, “Лидс”нинг молиявий имконияти чекланган. Шунинг учун ҳам улар ўзлари истаган трансферни амалга ошира олмайди.

Вазиятдан чиқиш учун Бьелса Барклини январь ойидан бошлаб, мавсум охиригача жамоага ёрдам беришини истаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!