"Спартак" клуби бош директори Шамиль Газизов кеча “Челси”дан ижарага олинган Виктор Мозес москваликлар сафида қачон дебют қилиши мумкинлигини айтди.

“У “Химки”га қарши ўйнаши мумкинми? Мумкин. Нега энди йўқ? Мураббийларимиз у билан масофадан туриб ишлади. Унинг жисмоний ҳолати жойида”, - деди Газизов.

“Химки” – “Спартак” учрашуви 17 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)