"Байер" ярим ҳимоячиси Кай Хаверц ёзда "Челси" таркибини тўлдириши мумкин.

Лондонликлар ҳимоячиси Антонио Рюдигер 21 ёшли германиялик футболчи билан алоқага чиқиб, уни "Челси"га ўтишга кўндирмоқчи.

Олдинроқ, Рюдигер "Лейпциг" форварди Тимо Вернерни "кўклар" таркибига ўтишга кўндиришга урингани маълум бўлган эди.

Бундеслиганинг жорий мавсумида Хаверц 30 та ўйинда майдонга тушиб, 12 гол ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)