
"Челси" Грэм Поттер учун катта пул сарфлади
"Челси"нинг янги бош мураббийи Грэм Поттер Лондон клуби билан 5 йиллик шартнома асосида 60 миллион фунт ишлаб олади. Бу ҳақда "The Telegraph" нашри хабар бермоқда.
Бу билан 47 ёшли мутахассиснинг йиллик маоши 12 миллион фунтни ташкил қилади. Манбага кўра, "кўклар" "Брайтон"га товон пули сифатида ҳам 15 миллион фунт тўлаган. Бундан ташқари, "Челси" раҳбарияти Поттерни "жаҳон даражасидаги" спорт директори қидиришга жалб қилмоқчи.
Аниқлик киритилишича, "Челси" ЖЧ-2022 бошлангунга қадар муносиб спорт директорини топмоқчи, шунда у қишки трансфер ойнасига тайёргарлик кўришга улгуради.
Поттернинг тайинланишини кеча, 8 сентябр куни эълон қилди.
Фикрлар