"Челси" ҳужумчисини Бундеслига клубига ижарага бермоқчи

Ўтган ёзда "Челси"га ўтган Датро Фофана "Унион Берлин"га ўтиши мумкин. Немис клуби уни бир мавсумга ижарага олмоқчи. Агарда томонлар келиша олса, страйкер бундеслигага йўл олишга тайёр. 

Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, мазкур трансфер тез орада амалга ошади. Шунингдек, шартномада сотиб олиш шарти йўқ бўлади. 

Маълумот учун, Фофананинг "аристократлар" билан тузган шартномаси 2029 йилгача амал қилади. Лондонликлар янги ҳужумчи сотиб олмоқчи, Бундан ташқари, яқинда "Вильярреал"дан Николас Жексон жамоага келиб қўшилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!