“Челси” икки суперталант учун 250 миллион ажратди
TribalFootball нашрининг маълум қилишича, “Челси” директорлар кенгаши клуб хўжайини Тодд Бёлини Англия футболининг икки юлдузини олиб келишга кўндирган.
“Аристократлар” биринчи навбатда “Боруссия”да порлаётган 19 ёшли англиялик ўйинчи Жуд Беллингемни олиб келишни мўлжалламоқда. Жуд энг қимматбаҳо футболчига айланган.
Иккинчи номзод анчадан бери Англия грандлари нишонида турган Деклан Райсдир. “Вест Хэм” ўз етакчисини ҳеч қандай суммага сотмасдан, ушлаб қолмоқда. Қолаверса, Райснинг ўзи ҳам “Мтэмфорд Бридж”га кўтиб ўтишга мойил эмас.
Шунга қарамай, “Челси” ёзда бу икки ўйинчини ўз сафига қўшиб олиш учун охиригача курашишга уриниб кўради. Тодд Бёли бу трансферлар учун 250 миллион евро миқдори харажат қилишга розилик берди.
Фикрлар