Испания терма жамоаси сафида жаҳон ва Европа чемпиони бўлган “Барса” тарбияланувчиси Педро Родригес фаолиятини А Серияда давом эттиради.

Айн пайтда “Челси” шарафини ҳимоя қилаётган испан футболчиси жорий мавсум якунланиши билан Римга кўчиб ўтади.

2015 йилдан буён “Челси”да ўйнаётган 32 ёшли Педронинг трансфери 10 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)