Ads

Лондоннинг "Челси" клуби ўзининг расмий твиттери орқали ҳужумчи Оливье Жирунинг жароҳат олганини тасдиқлади.

Эслатиб ўтиш лозимки, 32 ёшли франциялик футболчи кеча АПЛнинг 20-турида “Кристал Пэлас”га (1:0) қарши ўйиннинг 72-дақиқасида жароҳат олиб майдонни тарк этган эди. Кейинроқ эса у стадиондан қўлтиқ таёқларда чиқиб кетгани ҳақида хабар берилди. Унинг қачон сафга қайтиши эса тез орада ўтказиладиган тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлади.

Маълумот учун, Жиру жорий мавсум “Челси” сафида жами 21та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.