"Челси" "кичик мундиал"ни ёндираётган футболчиларни кузатиб бормоқда
"Челси"нинг бир қанча скаутлари айни дам Аргентинада бўлиб турибди. Улар U-20 Жаҳон чемпионатида ўзини кўрсатаётган футболчиларни Лондонга олиб кетишни мақсад қилган.
"LondonFirst" нашри бераётган хабарларга кўра, скаутларнинг эътиборини тортган футболчилар бор. Маркос Леанардо (Бразилия), Федерико Редондо (Аргентина) Люка Ромеро (Аргентина) ва Адама Божанг (Гамбия) каби ўйинчиларнинг хатти- ҳаракатлари "Челси" вакилларига маъқул келмоқда.
Ушбу хабарда ватандошларимизнинг исм-фамилияси йўқ. Аммо улар турнирнинг 1/18 финалига чиқишга муваффақ бўлди. Рақиб эса "C" гуруҳида иккинчи ўринни олган Исроил.
Фикрлар