"Челси" Лондон дербисида йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Англия Премьер-лигаси 4-туридан ўрин олган "Челси" - "Кристал Пэлас" учрашуви ўз якунига етди. Унда Фрэнк Лэмпард шогирдлари 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабага эришди.
Шу тариқа, "аристократлар" ҳисобидаги очколар 7 тага етди.
- 90'
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'
"Челси" сўнгги дақиқаларда ташаббусни рақибга топшириб қўйди. Қарши ҳужум тактикасида ўйналмоқда.
- 84'
Канте ва Хадсон-Одои ўрнига Ковачич ва Пулишич майдонга тушди.
- 82'
ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жоржиньо яна пенальтини аниқ амалга оширди.
- 81'
Энди Хаверц пенальти ишлади. Сахо фол ишлатди.
- 78'
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жоржиньо пенальтидан ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
- 76'
Абрахам жарима майдони ичида йиқитилди. Пенальти.
- 75'
Абрахамнинг боши билан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 71'
Чилуэлл жарима майдонига узатилган тўпни дарвозабонга ташлаб берди.
- 68'
Гол уриб олгач, "Челси" янада хотиржам ўйнай бошлади.
- 66'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Чилуэллнинг қанотдан узатган тўпини Зума боши билан дарвозага жойлаб қўйди.
- 65'
Чилуэллнинг жарима майдони ичига узатган тўпи ҳимоячилардан бири қайтарди.
- 64'
Аспиликуэта сариқ карточка олди.
- 63'
Мендидан илк сейв. Зумага тегиб, йўналишини бироз ўзгартирган тўпни "Челси"нинг янги дарвозабони ушлаб олди.
- 62'
"Кристал Пэлас" бурчак зарбасидан самара чиқара олмади.
- 59'
Бурчакдан узатилган тўпга Зума бош билан ноаниқ зарба берди.
- 57'
"Челси" яна тўпга эгалик қилмоқда.
- 55'
Гол ўтказиб юборгач, "Кристал Пэлас" ҳужумга ўтишга мажбур бўлмоқда.
- 53'
Бурчакдан узатилган тўпни "Челси" ҳимоячилари қайтариб юборди.
- 50'
ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Абрахам иккинчи қаватда ютиб чиқиб, тўпни ташлаб берди. Чилуэлл аниқ зарба бериб, ҳисобни очди.
- 47'
Иккинчи таймни ҳам "аристократлар" ҳужумда бошлади.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45'
Танаффус.
- 45+'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'
Хадсон-Одоининг жаримадан узатган тўпи ноаниқ кетди.
- 44'
Эзе қарши ҳужумга ўтиб кета олмади ва қоидани бузди. Тайм якунида яна бир стандарт.
- 42'
Сахо жарима майдонига узатилган навбатдаги тўпга боши билан зарба берди. Аммо ноаниқ.
- 42'
Таунсенднинг жаримадан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.
- 39'
Абрахамни ҳимоячилар ва дарвозабон зарарсизлантира олди.
- 37'
"Аристократлар" тўп билан кўпроқ муомала қилмоқда. Аммо имкониятлар кам.
- 35'
Хадсон-Одоининг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.
- 33'
Вернер тўпни ўзига бўйсундира олмагани сабаб яна бир ҳужум тўхтатилди.
- 32'
Хадсон-Одоининг Чилуэллга узатган тўпи кучлироқ ва ноаниқ чиқди. Бен тўпга ета олмади.
- 31'
Вернернинг ноаниқ узатмаси сабаб "Кристал Пэлас" қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин эди. Аммо тезлик ва аниқ ҳаракатлар етишмади.
- 30'
Абрахам ва Вернер яхши қўриқланмоқда. Узатмалар ўтмаяпти.
- 28'
"Кристал Пэлас"нинг бурчак тўпи зарба билан якунланди. Аммо бу зарба дарвоза томон бормади.
- 27'
Канте ҳимояда ишончли ҳаракат қилиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 26'
Заага зарба бериш имконини беришмади. Ҳимоячилар ўз вақтида тўпга оёқ қўйишга эришди. Устига устак, тўп ҳужумчининг ўзидан майдонни тарк этибди.
- 25'
Бурчакдан узатилган тўпни Абрахам боши билан дарвозага йўллади. Ноаниқ.
- 24'
Эзенинг узатмасига ҳеч ким ета олмади.
- 22'
Жамоалар майдон марказида тўп учун курашмоқдалар. Ҳужумлар бўлганича йўқ.
- 20'
Жарима зарбасидан сўнг, Силва тўпни ортга ташлаб берди. Жоржиньонинг ноаниқ зарбаси билан ҳужум ўз якунига етди.
- 20'
Куяте тиббий ёрдам олмоқда.
- 19'
Хаверц тезлик билан жарима майдончасига яқинлашиб келиб, тўпни Вернерга узатди. Тимонинг зарбасини Гуаита ушлаб қолди.
- 17'
Аспиликуэтанинг жарима майдонига узатган навбатдаги узатмаси ҳам ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
- 16'
"Кристал Пэлас" чизиқли тарзда, яхши ҳимояланмоқда.
- 14'
Хаверцнинг узатмасидан сўнг, Канте йўллаган зарба ноаниқ чиқди.
- 12'
"Кристал Пэлас"нинг камёб ҳужумларидан бири бесамар якунланди. Ҳимоячилар ҳозирча бехато ҳаракат қилмоқда.
- 10'
Зуманинг Чилуэллга узатган тўпи ноаниқ кетди. "Челси" ҳужуми тўхтатилди.
- 9'
Жоржиньонинг узатмасидан сўнг Абрахам боши билан зарба бера олмади.
- 8'
Чилуэллнинг узатмаси ҳеч кимга насиб этмади.
- 6'
Уорд Вернернинг юзига зарба бериб юборди. Ҳакам ҳозирча жим.
- 5'
Куаяте жарима майдонига узатилган тўпни қайтариб юборди. Хаверц боши билан зарба беришга тайёр турганди.
- 3'
Бурчакдан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборди. "Челси" дастлабки дақиқалардан ҳужумда фаол.
- 1'
Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишди.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. АПЛда 4-тур бошланмоқда. "Челси" ва "Кристал Пэлас" жамоалари ўртасидаги баҳс билан ушбу тур старт олади. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради.
Фикрлар