“Челси” Маркос Алонсони “Барселона”га сотишга тайёр. Лекин...

“The Guardian” нашри хабарига кўра, "Челси" "Брайтон" ҳимоячиси Марк Кукурелья билан шартнома имзолашга яқин турибди.

Манбага кўра, 24 ёшли испаниялик футболчи борасидаги музокаралар муваффақиятли якунланса, Лондон клуби ўз етакчиси Маркос Алонсони "Барселона"га қўйиб юборади.

Кукурелья ўтган мавсумда “Брайтон”нинг барча мусобақалар доирасидаги 39 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол урди ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйган. Ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Аввалроқ "Челси" Кукурелья учун "Брайтон"га 50 миллион фунт таклиф қилиши ҳақида хабар берилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!