"Челси" мураббийи: "Жаҳон чемпионатига қадар яхши формада эмасдик"
Англия Премьер лигаси 17-туридан ўрин олган "Челси" - "Борнмут" учрашувида майдон эгалари 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида "аристократлар" устози Грэм Поттер қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
"Футболчиларимга миннатдорчилик билдираман. Юзага келган танаффусдан сўнг нималар бўлишини билмасдик. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик. Ўйинга нисбатан муносабатимиз аъло даражада эди, шогирдларим бор кучини ишлатди.
Ғалабага ҳақлимиз. "Борнмут" жанг таклиф этганига қарамай, биз ўз темпимизни ушлаб тура олдик. Бу олдинга ташланган жуда катта қадам бўлди. Жаҳон чемпионатига қадар яхши формада эмасдик, аммо танаффусдан максимал фойда чиқара олдик.
Рис Жэймснинг жароҳати қай даражада жиддий эканлигини билмайман. Бу биз учун катта йўқотиш",-деди Поттер.
Фикрлар