“Челси”: Нарсаларингни йиғиштир, кетасан!

“Челси” мутасаддилари клуб академиясида тарбияланган Трево Чалобага жамоадан ўзи истаган жойга кетиши мумкинлигини айтгани ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда.

24 ёшли футболчи клубни қишки трансферлар вақтида тарк этиши кутиляпти.

Тревонинг ўзи жамоада қолмоқчи. У ҳали ҳам бош мураббий Маурисио Почеттинонинг ишончини қозонишга умид қиляпти.

Аргентиналик мутахассис эса, бу ҳимоячининг хизматига эҳтиёж сезаётгани йўқ ва бу мавсум Чалоба бирор марта ҳам имкон бермади.

Тревонинг трансфери 18 миллион еврога баҳоланмоқда. Унга Англия ва Европанинг бошқа мамлакатлари клубларидан таклиф бўлиши кутиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!