"Челси" навбатдаги трансферни эълон қилди
Расман Нони Мадуэке "Челси" футболчисига айланди. Клуб вингер билан 7 йиллик шартнома бўйича келишиб олди. Трансфер учун эса 35 миллион евро сарфланди.
ПСВ бош мураббийи Ван Нистелрой 20 ёшли инглизнинг Лондон клубига ўтиши ҳақида гапирди:
"Биз яхши футболчини йўқотдик. Бу молиявий ҳолат билан боғлиқ эди. Мен клубни тушинаман", - деди нидерландиялик мутахассис.
"Челси" эса яна бир қатор ўйинчиларни ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. Кейинги нишон "Брайтон" футболчиси Мойсес Кайседо.
Фикрлар