“Челси” Неймар бўйича кутилмаган қарорга келди

  • 18 Feb 17:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

ПСЖ мавсум якунланиши билан Неймарга жавоб бериб юбормоқчи. Агентлар 31 ёшли юлдузни Англиянинг бир неча клубларга тавсия қилди.

Хусусан, Европа матбуотида “Челси” хўжайини Тодд Бёли Неймар трансфери бўйича ПСЖ президенти Нассер Ал-Хелаифий билан музокара ўтказгани ҳақида ахборотлар чоп этилди.

Таниқли журналист Кристиан Фальк бу маълумотларни инкор қилди.

- “Челси” мухлисларининг хафсаласини пир қилишга мажбурман. Менга маълум қилигларича, бу хабарлар ёлғон. Неймарни олиш яхши ғоя. Лекин “Челси”да Неймарга ҳар мавсум учун камида 37 миллион евро атрофида маош тўлашни таъминлайдиган вариант йўқ, - деб ёзди Кристиан Фальк.

Comments

You must be logged in to commet!